“НЕЙРОХИРУРГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСПЕКТЛАРИ” анжуманига хуш келибсиз!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НЕЙРОХИРУРГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН НЕЙРОХИРУРГЛАР АССОЦИАЦИЯСИ ОСИЁ НЕЙРОХИРУРГЛАР КОНГРЕССИ

“НЕЙРОХИРУРГИЯНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСПЕКТЛАРИ”

Хурматли хамкасблар!

Республика нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази барчангизни устозимиз, “Нейрохирургиянинг замонавий аспектлари” мавзуидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз. Мазкур анжуман Ўзбекистон нейрохирургияси мактаби асосчиси марҳум устозимиз профессор Кариев Марат Хикматовичнинг хотираларига бағишланади.

Ўтказилиш санаси: Июнь 5-6. 2020.

Жой:  “International”  меҳмонхонаси (аввалги “Intercontinental”) Тошкент. Ўзбекистон.

 

Асосий мавзулар:

 

§  Нейроонкология

§  Нейроваскуляр нейрохирургия

§  Бош мия асоси нейрохирургияси

§  Педиатрик нейрохирургия

§  Функционал нейрохирургия

 

 

§  Нейротравматология

§  Нейрореабилитация

§  Нейрофизиология

§  Периферик нейрохирургия

§  Спинал нейрохирургия

 

 Тил: Ўзбек, Рус, инглиз.

Анжуман раиси: проф. Кариев Гайрат Маратович

 ТЕЗИСЛАР

Анжуман учун илмий тезислар 3 тилда қабул қилинади: ўзбек, рус ва инглиз. Ҳажман икки вароқдан кўп бўлмаган тезис (“Times New Roman” шрифтида ўлчами 14, сатрлар аро оралиқ -1. Саҳифа ҳошияси:  чапдан -2,5  ўнгдан -1,5 юқоридан- 2,5 пастдан- 2,5. Жадвал, расм ва схемалар,  адабиётлар рўйхатисиз шаклда бўлиши зарур.

 

Тезиснинг таркибий шакли:

  • Тезиснинг номи
  • Муаллифнинг исми, шарифи, отасининг исми.
  • Иш/ўқув муассасаси (ташкилотнинг тўлиқ номи, бир неча муаллиф бўлган ҳолда ҳар бир муаллифнинг ўз муассасаси мос равишда рақамлаб кўрсатилиши зарур) 
  • Шаҳар, давлат.
  • Алоқа маълумотлари (ёзишма ёзувчи муаллифнинг исми, шарифи шаҳар, ташкилот, уяли тел.рақами ва e-mail).
  • Матн шакли: Мақсад; Натижа ва мухокамалар; Хулоса.

Тезис сўнггида мазкур тезис бўйича тақдимот қилиш ниятингиз бор йўқлигини ҳам билдириб ёзишингиз илтимос қилинади. Бир муаллиф номидан 2 тадан кўп тезис юбориш тавсия этилмайди.

Тезислар Microsoft Word file форматида, “анжуман” мавзуси билан қуйидаги электрон манзилга юбориш керак:  dr.mdm@mail.ru  (Мамадалиев Дилшод)

 

Барча ёш нейрохирурглар (35 ёшдан катта бўлмаган) анжуманда қатнашишлари тарғиб қилинади. Анжуманда қатнашган энг яхши тақдимот қилган ёш муваффақиятли нейрохирурглар 3 совринли ўрин билан тақдирланадилар.

 

Тезислар қабулининг охирги муддати: Апрел 1, 2020й.

Маълумот учун: Tel. (Telegram):

(998-93) 108-08-02   Мамадалиев Дилшод Мухаммадваливич

E-mail: dr.mdm@mail.ru

 

РЎЙХАТГА ОЛИШ БАДАЛИ

Қатнашчиларни рўйхатга олиш бадали анжуман ўтказиладиган куни амалга оширилади.  Рўйхатга олиш бадалига: анжуман портфели, блокнот, ручка, анжуман материаллари, анжуман дастури, қатнашиш сертификати, тушлик ва анжуман тантанали кечки овқати (05.06.2020) киради.

(Меҳмонхона мазкур бадалга кирмаслигини эслатиб ўтамиз.)

 

Ўзбекистон Нейрохирурглар Ассоциацияси аъзолари учун 50$
Аъзо бўлмаганлар учун 100$
Резидент нейрохирурглар учун 0$

 

Меҳмонхона

 Хурматли меҳмонларимизга анжуман кунидан аввал ўзларига маъқул келган меҳмонхонани танлаб, банд этиб қўйиш тавсия этамиз. Ануман ўтказиладиган жойга энг яқин меҳмонхоналарни қуйида келтирдик:

 

  1. «International» мехмонхонаси
  2. «Radisson Blu» мехмонхонаси