Ўзбекистон Нейрохирурглари 2-съездига хуш келибсиз !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШГАН НЕЙРОХИРУРГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ.

ЎЗБЕКИСТОН НЕЙРОХИРУРГЛАР АССОЦИАЦИЯСИНИНГ

АХБОРОТ  ХАТИ

Хурматли хамкасблар!

Республика ихтисослашган нейрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази сизларни шараф билан  “ II-Халқаро Ўзбекистон нейрохирурглари съездига таклиф этади.
Мазкур съезд нейрохирургиянинг долзарб муаммоларига бағишланган бўлиб,

2018-йил, 6-7-сентябрда Тошкент шаҳри, “Халқаро Ҳамкорлик Маркази” (International Business Center) да ўтказилади.

Съезднинг асосий мавзулари:

Нейротравма ва унинг асоратлари

Нейроонкология

Бош мия қон томирлари касалликлари

Умуртқа поғонаси дегенератив касалликлари

Периферик асаб тизими касалликлари

Болалар нейрохирургияси

Эпилепсия

 

Функционал ва реконструктив нейрохирургия

Нейроанестезиология ва нейрореанимация

Нейрореабилитация

Нейрофизиология

Нейровизуализация

Нейрохирургия тарихи, хизмат этикаси ва ташкиллаштириш.

 Съезд доирасида тезислар нашр этиш режалаштирилган. Ушбу тезислар иштирокчилар томонидан аввал нашр этилмаган бўлиши, юқори илмий салоҳият билан ёзилган бўлиши ва юқорида кўрсатилган мавзулар доирасида ёзилган бўлиши зарур.

НАШР ТАЛАБЛАРИ:

Тезис ҳажми 2 саҳифадан кўп бўлмаслиги, (“Times New Roman” нинг 14-шрифтида, сатр оралиғи 1 интервал билан). Четлари:  чапдан -2,5  ўнгдан -1,5 юқоридан- 2,5 қуйидан – 2,5. бўлиши керак. Жадваллар, формула ва расмлар, шунингдек адабиёт маълумотларига ҳавола келтириш қабул қилинмайди.

        ТЕЗИСЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ:

  • Тезис номи
  • Муаллифнинг фамилияси ва исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари.
  • Муассаса (ташкилотнинг тўлиқ номи, бир неча ташкилот кўрсатилган ҳолда, муаллифлар қайси ташкилотларга қарашли эканлари кўрсатилиши керак.   
  • Шаҳар
  • Муаллиф маълумотлари (Ф.И.Ш., шаҳар, ташкилот, алоқа тел.номери, e-mail).
  • Матн: тадқиқот мақсади; Материал ва методлари; Натижа; Хулоса.

Тезис охирида шу тезис билан маъруза қилишни хохловчилар бу хақида белгилаб кетишлари сўралади. Бир муаллифнинг фамилияси биринчи муаллиф сифатида 2тадан кўп бўлмаган тезисларда чоп этилиши мумкин.

Тезислар фақат электрон шаклда (Microsoft Word), файл номи биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши керак (масалан, «Аҳмедов Ф.С.») мактуб сарлавҳасида албатта «II- съезд». деб кўрсатишингиз шарт  e-mail: abstract@neuro.uz

Съезд доирасида ёш олимлар конкурси ҳам ўтказилади (тезис муаллифи бир шахс бўлиб, 35 ёшдан дан катта бўлмаслиги керак). Аввал чоп этилган ишлар қабул қилинмайди. Мақсад ва вазифалардаги аниқлик, далиллар кучлилиги (шахсий маълумотлар, статистик маълумотлар, адабиёт маълумотлари ва хок.), мантиқийлиги, хулосаларнинг аниқлиги ва умуман илмий ишнинг аҳамиятга моликлигига эътибор берилади. Мазкур конкурсда дастлабки уч ўрин мукофотланади. «Ёш олимлар конкурси» га қабул қилинувчи илмий ишлар, муаллифнинг ёши, таълими, иш тажрибаси каби биографик маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак.

         Тезислар қабул қилишнинг охирги муддати 2018й 1 июн.

Мазкур муддатдан кеч келган тезислар ва юқорида кўрсатилган қоидага асосан расмийлаштирилмаган тезислар қабул қилинмайди.

Тел.:(998-71) 264-96-17   Ибрагимова М.У. Факс.:(998-71) 264-96-22

E-mail: abstract@neuro.uz          Мактуб номи «II-съезд».

  • ТУРАР ЖОЙ, МЕҲМОНХОНАЛАР. Қатнашчилар турар жой учун қуйидаги яқин жойлашган меҳмонхоналардан бирини танлашлари мумкин:
    • International Tashkent
    • Radisson Blu Tashkent
    • City Palace
    • Hyatt Regency Tashkent
  • РЎЙХАТГА ОЛИШ

Рўйхатга олиш бадали қуйидагича:

  Ўзбекистон Нейрохирурглари Ассоциацияси аъзолари учун  50$
  Ассоциация аъзоси бўлмаганлар учун 100$
  Резидент нейрохирурглар 20$

Рўйхатга олинган қатнашчи учун: портфель(сумка), блокнот, ручка, съезда материаллари, съезд дастури, сертификат, кофе-брейк, ва тушлик таъминлаб берилади.

Рўйхатга олиш бадали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур тўлов кунига хисобига кўра ўзбек сўмида амалга оширилади. Тўлов съезднинг биринчи куни, рўйхатга олиш мобайнида амалга оширилиши мумкин.

  • ИЖТИМОИЙ ДАСТУР: ўз ичига байрамона кечки таом дастурхонини ва Тошкент шаҳри бўйича кичик саёҳатни ўз ичига олади. (Булар учун 09.2018й куни алоҳида тўлов зарур)
  • Умумий саволлар бўйича қуйидаги масъул шахсларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Норов Абдураҳмон Убайдуллаевич:

Тел.: 8 (371) 264 96 25

e-mail: a.norov@neuro.uz , aunorov@gmail.com

Мамадалиев Дилшод Муҳаммадвалиевич

Tел.:   +99893 913 59 38

e-mail: dr.mdm@mail.ru