Markaz e'lonlari va tadbirlari

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йил учун 14.00.28. – нейрохирургия мутахассислиги бўйича докторантура DSc ва таянч докторантура PhD га танлов эълон қилади.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йил учун 14.00.28. – нейрохирургия мутахассислиги бўйича докторантура DSc ва таянч докторантура PhD га танлов эълон қилади.

Ушбу танлов, марказ томонидан олинган квота ва талабгорлар сонига мувофиқ имтиҳон асосида амалга оширилади. Имтиҳон учун http://phd.mininnovation.uz/ сайтида “рўйхатдан ўтиш” ёрлиғи ни босган ҳолда шахсий ҳужжатлар тўпламини рўйхатдан ўтказиш тавсия қилинади.

Ҳужжатлар 15.10.2021гача қабул қилинади. Мазкур санадан сўнг сайт саҳифаси ёпилади. 304-буйруққа асосан докторантура DSc ва таянч докторантура PhD га зарурий минимал ҳужжатлар мавжуд.

таянч докторантура PhDга қабул қилинадиган шахсларда бўлиши шарт:

  • 1. магистр ёки клиник ординатура дипломи (тиббий фанлар учун) ёки олий маълумотга эгаликни тасдиқловчи диплом (мутахассислик дастури бўйича);

  • 2. илмий ишланмалар ва илмий журналда чоп этилган мақолалар (камида битта илмий мақола), ўзи танлаган йўналиши, илмий иши бўйича илмий журнал, тўпламларда чоп этилган иккита тезис ёки доклад,

таянч докторантура талабгорларидан талаб этилади:

  • 1. ариза

  • 2. маълумотнома-тавсифнома

  • 3. ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчаси (ишловчилар учун)

  • 4. магистр ёки клиник ординатура дипломи нусхаси

  • 5. чоп этилган илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари

докторантура PhDга қабул қилинадиган шахсларда бўлиши шарт:

  • 1. фан номзоди, ёки чет элда PhD даражасига эга бўлган шахслар;

  • 2. жиддий илмий натижаларга эга бўлган ва фан номзодлиги ёки PhD даражасини олгандан сўнг илмий йўналиши бўйича юқори илмий салоҳиятга эга, ёки халқаро илмий доираларда йирик илмий тадқиқотларда қатнашган, ўз йўналиши бўйича камида 3та илмий мақола ва 2та тезис соҳиби бўлган, илмий-амалий конференцияларда иштирок этган, илмий ишлари тўпламларда чоп этилган ва бу илмий ишлари докторлик DSc диссертацион ишининг асосига айланган бўлиши керак.

Докторантурага талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  • 1. маълумотнома-тавсифнома

  • 2. ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчаси (ишловчилар учун)

  • 3. магистр ёки клиник ординатура дипломи нусхаси, ёки фалсафа докторлиги PhD ёки шунга тенглаштирилган чет эл илмий даража гувоҳномалари нусхаси

  • 4. чоп этилган илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари

  • 5. тадқиқот мавзуси бўйича илмий доклад, батафсил ёзилган докторлик DSc диссертация илмий режаси;

Қўшимча маълумотлар ва сайтда регистрация учун, модератор Югай И.А. билан боғланишингиз мумкин. Телефон, телеграмм +998901853167.